Рақобат қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ваколати судларга ўтказилади



 
  Расм манбаси : Олий Мажлис Сенати

“Рақобат тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар Сенат томонидан маъқулланди

Рақобат ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш монополияга қарши органнинг ваколатларидан чиқариб ташланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизматига таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Сенаторлар 13 декабрь куни Сенатнинг ялпи йиғилишида “Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқишган. Сенат аъзолари рақобат ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш вазифаларини монополияга қарши органдан тегишли судларга ўтказишни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллаганлар.

Шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун билан Ўзбекистоннинг яна 17 та қонуни ва 6 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Сенаторлар ушбу қонунни маъқуллашган.

2018-12-15 18:16:20  |  2272 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация