Янги қонун билан учта кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда



 
  Расм манбаси : senat.uz

Меҳнат қонунчилиги ва шахсга доир маълумотлар муҳофазасига доир маъмурий ва жиноий жазо чоралари

Ўзбекистонда янги жиноий ва маъмурий жавобгарликлар белгиланмоқда, айрим моддалар бўйича мавжуд санкциялар кучайтирилмоқда. Бу Сенатнинг 20-ялпи мажлисида маъқулланган Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда назарда тутилган.

Мазкур қонунга кўра, Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Хусусан:

─ шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

─ меҳнат қилиш ҳуқуқини, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарик кучайтирилади;

– Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланади;

– аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, меҳнат қилишга маъмурий йўллар билан мажбурлаганлик ва бўш иш ўринларини бекитганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилади;

– меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.

2019-06-23 19:47:17  |  1882 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация