АДЛИЯ ОРГАНИ АДВОКАТЛИК ФИРМАСИНИ СУДГА БЕРДИ... ВА ЮТҚАЗДИ



 
  Расм манбаси : chiroqchi.uz

АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ВАКИЛИ: Адвокатлик фирмасига ишга кирган ҳар бир адвокат шерик ўлароқ, яъни таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда қабул қилиниши шартлиги ҳеч бир қонун ёки қонуности ҳужжатида белгиланмаган...

Суд ушбу эътирозни ва бошқа далилларни инобатга олган ҳолда Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантирмади.

Можарога адвокатлик фирмасининг бир ходимни оддий адвокат сифатида ишга қабул қилгани ва кейинчалик бўшатиб юборгани сабаб бўлган эди. Гап шундаки, Адлия бошқармаси ушбу ҳолатда адвокатлик фирмаси тузилма низомига ўзгартириш киритиши ва уни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш шарт деб ҳисоблаб, адвокатлик фирмасидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 100 баравари миқдорида жарима ундириш ҳақида Чироқчи туманлараро иқтисодий судига даъво киритганди.

Тафсилотларни “Advokat Press” рўзномасининг навбатдаги сонида чоп этиш режалаштирилган.

2021-03-19 03:22:18  |  2130 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация