Тошкент Давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди



 
  Расм манбаси : tsul.uz

Муассаса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифаси юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳисобланади.

Филиалга адлия вазири тақдимига биноан Ҳукумат томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Шунингдек, қарор билан Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиалининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Филиалда «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» соҳа мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш бакалавриатнинг уч йиллик дастури бўйича диплом берилган ҳолда амалга оширилади.

Филиалда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.

Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, 6 ойлик курсга эса 50 кишини ташкил этади ҳамда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, лейтенант махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

Бакалавриат дастури бўйича филиалга қабул танлов асосида амалга оширилади.

6 ойлик курсларга Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони тавсиялари асосида олий ноюридик маълумотли ходимлар ва ҳарбий хизматчилар лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда қабул қилинади.

Филиалда ўқишни тамомлаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар.

2019 йил 1 сентябргача ҳудудларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади.

2019-02-08 11:12:27  |  1734 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация