“Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда судлар фаолияти қайта тикланди



 
  Расм манбаси : ukrinform.ru

Фуқароларнинг шахсий қабулига ҳозирча фақат “яшил” ҳудуддаги судларга рухсат этилади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб карантин чекловларини жорий йилнинг 8 майидан “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратиб, босқичма босқич бекор қилиш белгиланганлиги муносабати билан, Олий суд Раёсати ўзининг “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги РС-13-20-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

Шунга кўра, 12 май санасидан “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда барча ишларнинг белгиланган тартибда кўрилишига рухсат берилади. Айни чоғда, фуқароларнинг шахсий қабули фақат “яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судлардагина мумкин.

“Қизил” ва “сариқ” ҳудудлардаги судлар фуқароларни шахсан қабул қилмасликда ва ҳужжатларни фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш/қабул қилишда давом этади.

Шунингдек, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судлар томонидан фақат эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир; қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш; қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; маъмурий қамоққа олиш; шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш); шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш); фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланган. Судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни (алимент ундириш ва бошқалар) ҳам кўриши мумкин.

Барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

- судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

- барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

- суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

2020-05-14 21:20:28  |  320 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация