Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди



 
  Расм манбаси :  Protoday.uz

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Қарши шаҳар прокуратурасига таяниб, Turon24 агентлиги хабар қилди.

Прокуратура маълумотига кўра, исмининг фақат бош ҳарфлари ошкор қилинган шахс Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг мактаб директори бўлишига ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 3,5 млн сўм пул талаб қилган.

Журналист Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулни олаётган пайтида қўлга олинган.

Иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.

2018-11-07 14:20:28  |  2014 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация