Рецидивист фирибгар 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Жабрланувчиларга етказилган 48 миллион сўм зарарни ундириш билан бирга...

Илгари бир неча маротаба фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилган шахс яна фирибгарликда айбланди. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди уни моддий зарарни ундириш билан бирга, 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этди.

Xabar.uz ёзишича, Жамол Неъматов (исм-фамилиялар шартли) банк пластик карточкасидаги пулларни нақд қилмоқчи бўлган бир нечта фуқарони чув тушириб, 48 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириб юборган.

Хусусан, Зоҳир Тоҳировнинг пластик карточкасидаги 7 миллион, Сурайё Пўлатованинг карточкасидан 11,5 миллион, Алишер Тўхтаевнинг 18 305 200 ва яна бир фуқаронинг 6 538 000 сўмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди жабрланувчиларга етказилган 48 743 000 сўм моддий зарар суммасини ундириш билан бирга, Жамол Неъматовни 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

2019-03-23 17:09:58  |  1832 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация