Нотариат соҳасида ягона амалиётни шакллантириш бўйича Экспертлик комиссияси тузилди



 
  Расм манбаси : tarona.net

Комиссия нотариат соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш, шунингдек, коррупцион омилларга қарши кураш билан шуғулланади

Адлия вазирлиги ҳузурида Нотариат соҳасида ягона амалиётни шакллантириш бўйича Экспертлик комиссияси ташкил қилинди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Комиссия амалиётдаги мавжуд муаммоларни батараф этиш ва нотариат тизимини замон талабларига мос келадиган соҳага айлантириш мақсадида тузилган.

Экспертлик комиссияси таркиби 7 кишидан иборат: улар ҳуқуқ соҳасидаги етакчи мутахассис-олимлар, тажрибали нотариуслар ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари орасидан танлаб олинган бўлиб, Комиссия фаолиятида жамоатчилик асосида ишлайди.

Комиссияга нотариал ҳаракатларни амалга оширишда жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни қонуний ҳал қилиш, соҳада бир хил амалиётни таъминлаш, қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга, фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилишга, уларни овора-сарсон қилишга шарт-шароит яратувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, комиссияга нотариал ҳаракатларни бажариш учун тақдим қилинадиган ҳужжат турларини тубдан қисқартириш, фуқароларнинг ортиқча овворагарчилигини олдини олиш мақсадида нотариал ҳаракатларни бажариш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш ҳамда қонунчиликда нотариал тасдиқлаш мажбурий талаб қилинадиган битим ва ҳужжатларнинг турларини қисқартиришнинг қонуний йўлларини излаб топиш вазифалари топширилди.

2019-01-22 20:27:36  |  1912 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация