Туман ҳокими ва суд раиси: ким кимнинг қабулига бориши керак?



 
  Расм манбаси : Ҳоким Саъдулла Бобоқулов. Nnews.uz

Кечадан бери Телеграмдаги «Pomuq24» канали эълон қилган аудио ижтимоий тармоқларни айланиб юрибди.

Бу Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов ва Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўртасида телефонда қисқагина суҳбат, аниқроғи, даҳанаки жанг аудиоси. «Pomuq24» каналига кўра, файлдаги овоз туман ҳокиминики эканини унинг ахборот хизмати тасдиқлаган.

Аудио узун чақирув гудоклари билан бошланади ва чақирилувчи томон “Ҳа” деб жавоб бергач, қўнғироқ қилувчи ўзини “Ҳасанман, ҳокимнинг помошниги” дея таништиради. Сўнгра:

– Қози бобо, сизни ҳоким бобо сўраяптилар, – дейди.

Қисқа муддатли сукутдан сўнг нариги томондан овоз келади:

– Туман кенгаши раисиман, Бобоқулов, туман ҳокимиман. Салом-алайкум. (Судья ҳам сўрашади: “Э, яхшимисиз? Соғлиқлар яхшими?”) Мана, таништирди, ҳоким сўраяпти деди. Ёшингиз кичик, салом берсангиз бўлади-ку? – гина қилади ҳоким.

Судья: Суд процессидаман, нима гап?

Ҳоким: Қачон вақтингиз бўлади?

Судья: Иш кўряпман. Қабулга келаверинг.

Ҳоким: Қабулга мен бормайман, сиз келасиз қабулимга.

Судья: Бормайман, кечириб қўясиз сизни қабулингизга.

Аудиони қуйидаги ҳавола орқали эшитишингиз мумкин: https://t.me/POMUQ24/600

2020-03-13 14:12:16  |  428 |   0  | 

4 изоҳлар

Март 26, 2020  19:43

1.Шухрат

Албатта хар иккаласи хам маданиятсизлик килган. Судья эса процессда утириб, телефонга жавоб бериб, конуннни хам бузган.

Март 15, 2020  05:17

2.Ўктам худойбердиев

Крыловни однажды лебедь рак да щука.. деб бошланган басня дейилади русчасига... Иккита мансабдорни ким зўр.. кўриш мумкин. Афсус... Шахсий манфаат уларда барча нарсадан устун.. Қолаверса уларни шу мансабга.. ишлари кўпчиликка аёнку....

Март 14, 2020  19:56

3.Аброр Джуманов

Адвокат Х. Исановнинг фикрларига 100% қўшиламан, иккаласи ҳам мансабпараст, худбин ва маданиятсиз шахслар, афсус, ҳалиям улар каби раҳбарлар бор, мен нисбатан суд раиси томонидаман, афтидан, суд раиси "ҳоким бува"нинг нима мақсадда телефон қилаётганлигини билади.

Иккаласи хам паст маданият даражасига эга булган ва мансабпараст шахслардир. Гарчи, улар бир-бирига бевосита буйсинувчи мансабдор шахслар булмасаларда, хар кандай масалани давлат ва жамият манфаатларидан келиб чиккан холда ечиш учун масьулдирлар. Афсуски, етарли даражадаги муомала маданияти уларнинг иккаласида хам етишмайди. Демак, биз уз устимизда хали куп ишлашимиз керак.....



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация