Меҳрибонлик уйидан бола асраб олишда қандай тўсиқлар мавжуд?



 
  Расм манбаси : ria.ru

Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятида сезиларли муаммолар ҳақида гапирди

“Оддий мисол, меҳрибонлик уйидагиларнинг ота-оналари фарзандини топшириб юборган, лекин оталик ёки оналик ҳуқуқидан воз кечмаган. Шу сабабли, қатор муаммолар кузатилмоқда, яъни бошқа фарзанд асраб олишни хоҳловчилар бу болани олиша олмаяпти. Бола ҳам рози улар билан кетишга, лекин қонунчилик йўл қўймайди. Биологик ота-оналар ҳуқуқидан воз кечмаган”, – деди Х. Ёдгоров Kun.uz’га берган интервьюсида.

Унинг айтишича, васийлик ва ҳомийлик органлари тиланчилик қилиб юрган болалар билан ҳам жиддий шуғулланиши керак. Уларнинг нега бу иш билан шуғуланаётганини ҳеч ким сўрамайди. Васийлик ва ҳомийлик қилиш органи бориб буни суриштириши керак.

Фуқаролик туманлараро судларини ҳам ўзгартиришни режа қилганмиз. Ҳар бир туманда ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Суд учун бошқа туманга борса, низо билан юрган одамга бу ҳам оғирлик қилади», - дейди у.​​

2018-11-30 15:17:33  |  2389 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация