Алим Эрназаров танлов ғолиби ҳақида: 2018 йилда у 10 дан ортиқ оқлов ҳукми чиқарилишига эришган!



 
  Расм манбаси : Сафар Каттабоев. "Advokat" журнали

Tashkent Law Spring форуми доирасида “Энг яхши адвокат” ва “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” танловлари ғолиблари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров “Йилнинг энг яхши адвокати” номинациясида ғолибда ғолиб бўлган Қашқадарё вилоятидаги "Protsessual kafolat" адвокатлик бюроси адвокати Сафар Каттабоевга мукофот ва эсдалик совғаларини топширишдан олдин, танлаш жараёнига тўхталиб ўтди.

– Адвокатлар палатаси вакиллари ва амалиётчи адвокатлардан иборат Ишчи гуруҳга 50 дан ортиқ номзод тақдим этилганди, – деди А.Эрназаров. – Танлаш хийла қийин бўлди. Шунда Сафар Каттабоев фаолиятидаги бир жиҳат эътиборимизни тортди: у 2018 йилда 10 дан ортиқ оқлов ҳукми чиқарилишига эришган экан! Бизнинг-ча, бу натижа алоҳида эътирофга лойиқдир.

Эслатиб ўтамиз, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” номинациясида "SEVINCH" адвокатлик ҳайъати ғолиб деб топилган.

2019-04-26 18:05:15  |  2774 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация