Республика суд экспертизаси маркази замонавий ускуналар билан жиҳозланади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Марказ учун 3,3 млн долларга 645 та ускуна харид қилинади

2019 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида 338-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди, аммо хабар эълон қилинган пайтда қарор матнини расмий манбалардан топа олмадик.

«Ҳуқуқий ахборот» каналининг ёзишича, қарор билан Республика суд экспертизаси марказини 2019−2020 йилларда замонавий ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Дастур доирасида 106 турдаги 645 та жиҳозлар харид қилинади. Дастурни амалга ошириш учун жами 3 млн 326 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.

2019-04-24 15:26:56  |  2290 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация