Аёллар жиноятчилиги энг кўп қайд этилган вилоят маълум қилинди



 
  Расм манбаси : OpenScience

Бутун республикада аёллар томонидан содир этилган барча жиноятларнинг 8,5 фоизи шу вилоят ҳиссасига тўғри келади

2018 йилда Андижон вилоятининг деярли барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошган. Хусусан, вилоятда аёллар жиноятчилигининг салмоғи юқори бўлиб, республика кўрсаткичининг 8,5 фоизини ташкил этган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.  

Жумладан, Қорақалпоғистонда жиноятчилик 31 фоизга камайган бўлса-да, қотиллик ҳолатлари кўпайгани, Наманган вилоятида ҳам бу борада аҳвол қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Ички ишлар вазирлигига юқоридаги масалалар бўйича вазиятни тубдан яхшилаш, чуқур таҳлил асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

2019-01-10 21:27:53  |  2583 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация