Энди жисмоний шахслар маший техникани чегарадан фақат ярим йилда бир марта божсиз олиб ўтишлари мумкин



 
  Расм манбаси : BBC.com

2018 йил 17 октябрдан бошлаб Ўзбекистон жисмоний шахслар томонидан товарларнинг 21 турини давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божсиз олиб кириш даврийлигини кескин оширди (ВМнинг 2018 йил 16 октябрдаги 828-сон қарори).

Norma’нинг ёзишича, илгари фуқаролар бир ойда бир марта чегарадош мамлакатлар билан чегара орқали маиший ва компьютер техникасидан биттадан ҳамда ошхона идишлари тўпламидан биттадан, бошқа товарларни (ҳар бир номдаги товардан 2 кг, аммо умумий оғирлик 10 кг дан ошмаслиги керак) эса – бир суткада бир марта божхона тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкин эди.  Кўрсатилган санадан бошлаб техника ва идишлар автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали худди шундай шартларда эркин ўтказилади, фақат 6 ойда бир марта, бошқа товарлар эса – бир ойда бир марта.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 17 октябрдан кучга кирди.

2018-10-18 18:21:35  |  1878 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация