Бош прокуратура: Юнусобод туманининг собиқ ҳокими “иши” бўйича дастлабки тергов давом этмоқда



 
  Расм манбаси : UzReport

400 минг доллар пора олганликда гумон қилинган Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан ЖКнинг бир неча моддасига кўра иш қўзғатилган

Юнусобод туманининг собиқ ҳокими, 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдорда (400 минг АҚШ доллари) пора олаётгани устида қўлга олинганлиги айтилаётган Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари ҳамон давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Kun.uz’га маълум қилди.

Унинг маълумот беришича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210- ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.

Kun.uz’нинг ўз ахборот манбаларига таяниб маълум қилишича, Абдусаматов қатор амалдорларга қарши кўрсатма бермоқда. Шунингдек, унинг устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувоҳ сўроқ қилингани иддао этилади.

2019-01-05 12:18:07  |  2152 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация