Фуқаролар Конституциявий судга масала киритиш ва унинг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади



 
  Расм манбаси : gazeta.uz

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 25- ва 27-моддаларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилади

Ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш, Конституциявий суд мажлисларида иштирок этиш ва кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этиш ҳуқуқига эга бўлади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамалар порталида эълон қилинган.

2017 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига кўра, ҳозирда қуйидагилар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга: Олий Мажлис палаталари; Президент; Вазирлар Маҳкамаси; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман); Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси; Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи; Сенат аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; Бош прокурор.

Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масала киритилиши мумкин.

Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Сенат Раиси, унинг ўринбосарлари, Бош вазир, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Жўқорғи Кенгес Раиси, Олий суд раиси, Судьялар олий кенгашининг раиси, Бош прокурор ва адлия вазири иштирок этиши мумкин (27-модда).

2019-05-21 12:51:00  |  1712 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация