Олмалиқ қамоқхонасидан қочган 4 маҳбус Тошкентда босқинчилик қилди



 
  Расм манбаси : Видеодан скриншот

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди уларни ўта хавфли рецидивистлар деб топиб, ҳар бирини 15 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этди. Жазо махсус тартибли колонияларда ўталади

Пойтахтимизда яшовчи фуқароларнинг мол-мулкига ниқобланган шахслар ҳужум қилди. Босқинчилар жабрланувчиларнинг уйларига томдан ошиб тушиб, уларга нисбатан зўрлик ишлатиб, оғзиларини скотчлаб, қўл оёқларини боғлаб, ўғирлик содир этишади ва воқеа жойидан қочиб кетишади, деб ёзади Everyday.uz.

«Замон» информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, орадан кўп ўтмай, жиноятчилар қўлга олинган. Ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳридаги жазони ўташ муассасасидан қочиб кетган тўрт нафар маҳбус содир этганликда айбланиб судланган. Қайд этилишича, муқаддам қасддан одам ўлдириш, босқинчилик содир этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб қамалган шахслар жазони ўташ муассасасидан қочиб, яна оғир жиноятлар содир этишган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди ҳукми билан улар ўта хавфли рецидивистлар деб топилди ва уларга 15 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

2019-02-06 17:07:34  |  2013 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация