Давлатнинг олтин-валюта захиралари, ички ва ташқи қарзларига доир маълумотларни эълон қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Шунингдек, геологик ресурслар, уларнинг қазилиш ҳажми ва кон-металлургия комбинатларининг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар ҳам чекловларсиз эълон қилинади

Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм каналида айтилишича, қарорга мувофиқ қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди:

фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин-валюта захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;

давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.

2019-02-04 13:06:36  |  2456 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация