Жарқўрғонда мактаб директори ўқувчини урди



 
  Расм манбаси : Директор ургани айтилаётган ўқувчи Анвар Маматмуродов. "Озодлик" фотоси.

Зарбадан унинг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда. Прокуратура суд-тиббий экспертиза тайинлаган

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директори Д.Б мактабнинг 11-синф ўқувчиси М.А.ни дарсга кеч қолгани учун урган. Ўсмирнинг онаси ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилган.

Аёл ўз аризасида берилган зарба ўғлининг қулоқ пардасини йиртиб юборганини билдирган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га тасдиқлашича, айни вақтда Жарқўрғон туман прокуратураси жабрланувчининг онаси берган ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Текширув давомида М.Ага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратура ушбу ҳодиса бўйича жараённи ўз назоратига олган.

2019-01-27 16:48:23  |  1920 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация