Давлат ва жамият зарарига ишлаётган 81 та коллегиал орган тугатилди



 
  Расм манбаси : bkdp.org

21 та коллегиал орган қайта ташкил этилган

2018 йилда Бош прокуратура тизими билан боғлиқ коллегиал органлар фаолияти қайта кўриб чиқилиб, давлат ва жамият зарарига ишлаётган 81 таси бутунлай тугатилган. Шунингдек, 21 та коллегиал орган қайта ташкил этилган.

Бу ҳақда Бош прокуратурада Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги органларнинг тугатилиши Ўзбекистон Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган бўлиб, уларнинг вазифалари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган.

Фармонда, шунингдек, 25 та турли хил идоралараро комиссиялар иши қайта кўриб чиқилиши ва оптималлаштирилиши белгиланган эди.

Ўхшаш хабарлар:

Коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланди

1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради

2018-12-24 13:12:37  |  1440 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация