Бош прокурор ўринбосарлари сони иккитага камайди
Учта бошқарма ва бутун тизим бўйича 1198 штат бирлиги тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги ва солиқ қонунчилиги ижроси учун масъул бўлган икки ўринбосари лавозими тугатилиб, айни пайтда биринчи ўринбосар ва 3 та ўринбосар қолди.
Бу президент 15 март куни имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган.
Фармон билан, Бош прокуратура тузилмасидаги учта бошқарма тугатилиб, ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди.
Прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:
Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;
Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;
Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;
туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш