Хусусий шахсларнинг банклардаги улуши чекланмайди



 
  Расм манбаси : Бiзнес-UA

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Бунга қадар тижорат банкининг устав капиталида бир акциядор ёки бир неча алоқадор акциядорлар гуруҳи улуши (давлат улушидан ташқари) устав капиталининг умумий ҳажмидан 25 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас эди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу хорижий капитал иштирокида очилган банклар ва хусусий банкларга нисбатан татбиқ этилмаган.

Энди чеклов бутунлай олиб ташланди.

Бундан ташқари, чет эл капитали иштирокидаги банкларда чет элликларнинг улушлари бўйича чекловлар ҳам ўзгарди. Илгари, камида 30 фоиз чеклов мавжуд эди, энди бу минимал чегара 15 фоизгача қисқартирилади.

Ўзгартиришлар Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 15 сентябрдан кучга кирди.

2018-09-17 14:51:54  |  1820 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация