Фаррош бўлиб ишга киришнинг баҳоси қанча?



 
  Расм манбаси : jurist.lviv.ua

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д. уни туман Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига фаррош лавозимига ишга жойлаштириш учун 200 АҚШ доллари талаб қилишаётганини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, мазкур аризага асосан, шу куни Бухоро вилояти ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д. Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими хонасида ариза муаллифи Б.С.дан шу миқдордаги пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-08 17:16:16  |  1794 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация