3 йил давомида қарийб 1 тонна героинни Россияга ўтказган шахс 17 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : «Дарё» фотоси.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Зарифа Аҳмедова раислигида 2005 йилнинг июль ойидан 2008 йил декабрь ойининг охирига қадар 978 килограмм героин гиёҳвандлик воситасини Россия Федерациясига ўтказишда иштирок қилган Шуҳрат Шариповга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

«Дарё» хабарига кўра, очиқ суд мажлисида Шуҳрат Шариповнинг бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда уларни қонунга хилоф равишда сотишда иштирок этиш жиноятларини содир қилганлиги аниқланган.

Жумладан, Шуҳрат Шарипов 7 та ҳолатда умумий миқдори 978 килограмм героин гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон Республикаси чегарасидан контрабанда йўли билан Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерациясига ўтказишда иштирок этган.

Суд мажлисида содир этилган жиноят атрофлича муҳокама қилиниб, Ш. Шариповнинг жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Ш.Шарипов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5-қисми ва 28, 25, 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, Жиноят Кодексининг 59-моддаси тартибида 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2018-11-29 18:42:04  |  1716 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация