Андижон ва Фарғонада услубий-амалий семинарлар бўлиб ўтди



 
  Расм манбаси : 

Жорий йилнинг 3-4 февраль саналарида Республика Адвокатлар палатасининг Услубий маслаҳат кенгаши раиси ю.ф.д Баҳром Саломов ва “Аdvokat press” газетаси бош муҳаррири Воҳид Аҳмад мамлакатимизда адвокатуранинг янгича тамойили доирасида Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб қайтишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад сўнгги йилларда мамлакатимиз адвокатура ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган шаффофлик ислоҳотлари, адвокатура мустақиллиги ҳамда соҳадаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини водийлик ҳамкасблар билан ўртоқлашишдан иборат эди.

4 февраль. Тадбир Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг мажлислар залида 120 нафардан ортиқ андижонлик адвокатлар иштирокида ўтказилди.

Тадбирни Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Одилжон Юнусов кириш сўзи билан очди. “Дарҳақиқат, мамлакатимизда адвокатура янгича тамойил доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ ва адвокатура тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, адвокатуранинг чинакам холислигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга ошди. Хусусан, адвокатурада бир қатор қулайликлар ва имкониятлар яратилди ва бу ижобий ўзгаришлар кун сайин ортиб бормоқда. Республикамиз адвокатлари яхши билишадики, соҳага “Электрон адвокатлик ордери”ни беришни бугун биздан замон талаб қилмоқда. Шу муносабатда жорий йилнинг 1 февралидан адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилди. Бунда, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот тегишли ишни кўриб чиқиб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилмоқда”, деди О.Юнусов ўз нутқида.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда адолатли суд тизимини шакллантириш, адвокатурадаги очиқлик, инсон омилисиз адвокатни танлаш имконияти ҳамда уларнинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтирмоқда.

Адвокат Баҳром Саломов аҳолига ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, адвокатура фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини кучайтириш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, адвокатларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик мақомига лойиқ бўлиш, адвокатнинг эркин фаолиятига асоссиз аралашиш, уни обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмлар ишлаб чиқилаётгани, адвокатларда юксак муомала маданиятини шакллантириш, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш ва соҳага оид бошқа масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берди.

Нотиқ ўз сўзини давом эттириб: “Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ихтисослашган прокурорлар корпуси, унинг асосий вазифалари, “Прокуратура тўғрисида”ги қонун, судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш, суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришиш, суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суриштирув ва тергов органлари ходимларининг амалий кўникмалари ҳамда малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш, Маслаҳат кенгашларининг ташкил этилиши, одил судлов соҳасида ҳуқуқ ижодкорлиги, адвокатура соҳасидаги қонунчиликни ҳамда одил судлов муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, суд амалиёти ва адвокатурани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, адвокатларнинг мустақиллиги ва шаффофлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш бўйича таклифлар кўрилаётгани”ни алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, 4 февраль санасида худди шундай тадбир Фарғона давлат университетининг катта мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди. Палатанинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умиджон Бўтабоев салкам 260 нафар адвокат қатнашган йиғилишни очиб бераркан, адвокатура ва адвокатлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг бартараф этилаётгани, фуқаролар малакали юридик ёрдам олишининг қулай механизмлари такомиллашиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан Палатанинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳисоботи маълумот тариқасида ўқиб эшиттирилди.

Андижон ва Фарғона вилоятларида ўтказилган йиғилишларда “Адвокатлар томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини электрон тартибда тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Адлия бошқармалари масъуллари Сайдилло Отажонов ва Ҳусанбой Иномовлар томонидан семинар-машғулотлар ўтказилди. Андижон ва Фарғона вилояти Адлия бошқармалари ходимлари ўз чиқишларида адвокатлар учун зарур бўлган соҳадаги айрим янгиликлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтдилар. Семинар давомида “Yuridik yordam” ахборот тизимидан тўғри фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берилди.

Ўз мухбиримиз.

2023-02-08 01:25:00  |  690 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация