Тошкент шаҳрида жиноятчилик 49,9 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

2018 йилнинг 1 январидан 20 октябрига қадар Тошкент шаҳрида умумий жиноятчилик сони 49,9 фоизга камайишига эришилган. Бу ҳақда 31 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда Бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.

Ҳисобот даврида 274 та, шу жумладан 159 та ўғирлик, 69 та фирибгарлик, 11 та транспорт воситаларини олиб қочиш, 9 та талончилик, 5 та безорилик,  2 та босқинчилик ва бошқа хил жиноятлар тезкорлик билан фош этилди. Йил бошидан буён 826 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

335 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлса, 168 нафар бедарак кетган фуқаролар топилиб, оиласи бағрига қайтарилган.

Гиёҳвандликка қарши тадбирлар натижасида 723 та ҳолат аниқланиб, 44,366 килограмм гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ўтган давр давомида пойтахтда 1089 та ёнғин қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга камдир.

ЙҲХХ ходимлари томонидан 630 551 қоидабузарлик аниқланган бўлса, Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар томонидан 199 249 та қоида бузиш ҳолатлари қайд этилган. 20 октябрга қадар пойтахтда 930 та ЙТҲ қайд қилинган ва бундай ҳолатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 235 тага камайган.

2018-10-31 18:33:20  |  929 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация