Одам савдосининг олди олинди



 
  Расм манбаси : Эхо Кавказа

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва “Тошкент-аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари одам савдоси жиноятини ўз вақтида фош қилди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Turon24.

2018 йилнинг 28 сентябрь куни “Тошкент” халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига парвоз қилаётган йўловчилар орасида Ч.С. исмли фуқаронинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортади.

Шундан сўнг, Ч.С. билан олиб борилган суҳбат давомида аёлнинг алдов ва қўрқитиш йўли билан чет элга ишлаш баҳонасида олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлади. Суриштирувлар давомида аниқланишича, П.Р. ҳамда А.Б.исмли шахслар тил бириктириб Ч.С.ни Туркияда ноқонуний фаолият билан шуғулланишга мажбурлашни режалаштирган экан.

Ҳозир мазкур жиноятни содир этган фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

2018-10-07 15:35:04  |  2151 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация