Бош прокуратура: пойтахтнинг икки туманида масофадан сўроқ қилиш тизими синовдан ўтказилмоқда



 
  Расм манбаси : "Izvestiya"

«Электрон жиноят иши» тизими синовдан сўнг бутун республикада жорий этилади

Бош прокуратура жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни масофадан сўроқ қилиш тизимини жорий этмоқда. Ҳозирда мазкур тизим Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида синов тариқасида ишлаб турибди.

«Электрон жиноят иши» деб аталувчи мазкур тизимни бутун республика бўйича амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурида Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандлари ижро этилишининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

2018-12-24 12:33:48  |  1836 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация