Бугун халқаро форум ўз ишини бошлайди, сизда маърузачиларга савол борми?



 
  Расм манбаси : 

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкентда “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми ўз ишини бошлайди. Ваъда қилганимиздек, ушбу тадбирни он-лайн тарзда ёритиб бориш, жумладан, маърузачи ва экспертлар билан имкон қадар интервьюлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан қуйида бугунги маърузалар ва маърузачилар рўйхатини эълон қиляпмиз. Агар улардан қайси бири билан интервью ташкил этишимизни хоҳласангиз ва уларга берадиган ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса бизга ёзиб юборинг, сизнинг хоҳишингизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Алоқа учун Telegramm манзилимиз: @advokatnews_bot. Шунингдек, ўз хоҳиш ва таклифларингизни info@advokatnews.uz электрон почта манзилимизга ҳам юборишингиз мумкин.

Бугунги маърузаларда адвокатларимиз учун кўпроқ “Халқаро арбитраж ва суд иши” йўналишидаги маърузалар ҳамда “Суд экспертизаси” мавзусидаги давра суҳбати маърузалари қизиқроқ деб ўйлаймиз.

 

“Халқаро арбитраж ва суд иши” йўналиши бўйича маърузалар:

1. “Инвестицион арбитражнинг келажаги: давлатнинг қарашлари”. Маърузачи: Михаил Галперин, Россия Федерацияси адлия вазирининг ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Россия Федерациясининг вакили.

2. “Гонконг Халқаро арбитраж маркази тараққиёти”. Маърузачи: Сара Гриммер, Гонконг арбитраж маркази бош котиби.

3. “Вена Халқаро арбитраж маркази фаолияти ва Марказнинг янги қоидалари”. Маърузачи: Алис Фремут-Волф, Вена халқаро арбитраж маркази бош котиби.

4. “Инвестицион низоларни ҳал қилиш: амалиёт ва ИCСИД қоидаларини ислоҳ қилиш”. Маърузачи: Мартина Поласек, Инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича халқаро маркази Бош котибининг ўринбосари.

5. “Россия Федерациясида арбитраж қонунчилиги бўйича (ҳакамлик низоларини кўриб чиқиш) ислоҳотлар: арбитраж муассасалари фаолиятига янгича ёндашув. Россия замонавий арбитраж институти ҳузуридаги Россия арбитраж маркази тажрибаси”. Маърузачи: Андрей Горленко, Россия Замонавий арбитраж институти ҳузуридаги Россия Арбитраж марказининг администратори.

6. “Тошкент халқаро арбитраж маркази: фаолият мақсади ва вазифалари”. Маърузачи: Диана Байзакова, Тошкент халқаро арбитраж маркази раҳбари.

7. Халқаро арбитражга ишларни тайёрлашнинг амалий жиҳатлари. Маърузачилар: Жон Хэй, Dentons LLP Халқаро юридик фирмаси партнёри (АҚШ); Диёра Зияева, Dentons LLP Халқаро юридик фирмаси юристи (АҚШ).

8. “Халқаро қидирув ва активларни ундиришга қаратиш”. Маърузачи: Алексей Дудко, «Hogan Lovells» халқаро юридик фирмаси партнёри (Россия)

9. Мастер-класс: «“Юридик компанияларни бошқариш: муваффақиятга қандай эришиш мумкин?” Спикер: Кэролин Лэмм, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, «White & Case»  Халқаро юридик фирмаси бошқарув партнёри (АҚШ)

 

“Суд экспертизаси” мавзусидаги давра суҳбати маърузалари:

1. “АҚШ суд-экспертиза тизими ислоҳотлари ва халқаро аккредитация”. Маърузачи: Марк Могл, АҚШ Адлия вазирлигининг Халқаро жиноятларни тергов қилишга кўмаклашиш дастури бўйича катта маслаҳатчиси.

2. “Россия Федерациясида суд экспертизаси фаолиятининг бугунги ҳолати”. Маърузачи: Светлана Смирнова, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Россия Федерал суд-экпертиза маркази директори.

3. “Грузиянинг Суд экспертиза миллий бюроси фаолияти”. Маърузачи: Георгий Тваури, Леван Самхараули номидаги суд экспертизаси миллий бюроси директори (Грузия).

4. “Замонавий босқичда Беларус Республикаси Суд экспертиза давлат қўмитаси фаолияти”. Маърузачи: Игор Мороз,  Беларус Республикаси Суд экспертизаси давлат қўмитаси илмий-ишлаб чиқариш марказининг бошлиғи.

5. “Германияда суд экспертиза муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш”. Маърузачилар: Райнер Даленбург, Германия Федератив Республикаси К-34 Жиноят сиёсати Федерал бошқармаси катта суд эксперти.

6. “Литва Республикасида суд экспертиза муассасалари фаолиятини ташкил этиш”. Маърузачи: Видмантас Вайтекунас, Литва Республикаси Адлия вазирлиги суд экспертизаси маркази директорининг ўринбосари.

7. “Буюк Британия экспертиза муассасалари тизими”. Маърузачи: Эшли Берроу, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Суд экспертизаси ишчи гуруҳи аъзоси.

8. “Суд экспертизаси ривожланишининг тенденциялари: Қозоғистон амалиёти”. Маърузачи: Роза Акбарова, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертиза маркази директорининг экспертиза ишлари бўйича ўринбосари.

9. “Нидерландия суд экспертиза хизмати тузилмаси”. Маърузачи: Вим Нойтебум, суд экспертизаси муассасалари Европа тармоғи консултанти, Нидерландия.

10. “Италия полициясининг Эксперт-криминалистик хизмати”. Маърузачи: Серена Детти, Италия Давлат полициясининг гиёҳванд моддалар бўйича эксперти.

 

Шунингдек, бугун яна бошқа йўналишларда ҳам маърузалар кўзда тутилган:

 

“Халқаро рейтинглар (индекслар)” йўналиши бўйича маърузалар:

1. “Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро индекси. Маърузачи: Лорензо Монтанари, Мулк ҳуқуқи Алянси ижрочи директори (The Property Rights Alliance, PRA.)

2. “Халқаро индекслар ва рейтинглар: Ўзбекистон мақсадлари”. Маърузачи: Одилбек Исаков, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари.

3. “Шартномалар ижроси – Ўзбекистон ва энг яхши кўрсаткичларга эга давлатлар: ислоҳотлар тенденсиялари таҳлили, сабоқлар ва тавсиялар”. Маърузачи: Максим Яворский, Жаҳон банки таҳлилчиси.

4. “Ҳуқуқ устуворлиги – иқтисодий ўсиш омили”. Маърузачи: Валид Хайдер Малик, Жаҳон банкининг Давлат сектори бўйича катта мутахассиси.

 

“Инвестициялар: замонавий чақириқлар ва имкониятлар” йўналиши бўйича маърузалар:

1. Тақдимот: “Ўзбекистон инвестицион муҳити”. Маърузачи: Лазиз Кудратов, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари.

2. “Қўшма корхоналарни ташкил этиш ҳамда халқаро инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида ўзбек бизнесини тизимлаштириш”. Маърузачи: Саймон Кокс, “ Norton Rose Fulbright ” Халқаро юридик фирмасининг катта маслаҳатчиси (Буюк Британия).

3. “Ўзбекистон корпоратив қонунчилигини хорижий инвестицияларни жалб этиш талабларига жавоб берадиган стандартларга мослаштириш масалалари”. Маърузачи: Девид Бутчер, “Reed Smith” Халқаро ҳуқуқшунослик фирмаси партнёри (АҚШ).

4. “Лойиҳаларни молиялаштириш битимларида ҳомийликни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий конструкцияларини амалга ошириш. Россия қонунчилигининг тажрибаси”. Маърузачи: Дмитрий Еремеев, “Газпромбанк” юридик бўлими бошлиғининг ўринбосари (Россия).

5. “Ислом молия ҳуқуқини татбиқ қилиш бўйича Малайзиянинг муваффақиятлари тарихи”. Маърузачи: Мажлан Хуссаин, “The Chambers of Shamsul Qamar” юридик фирмаси катта ҳамкори (Малайзия).

6. “Хусусий капиталга инвестициялар: инвесторнинг нуқтаи назаридан капиталга йўналтириладиган инвестицияларнинг асосий юридик жиҳатлари” (ЙТТБ тажрибаси). Маърузачи: Рустам Туркменов, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг катта маслаҳатчиси.

7. “Хорижий инвестициялар учун қулай шароит: у зарурми?” Маърузачи: Акшу Кэмпбелл-Холт, “Астана” Халқаро молия марказининг савдо ва молиявий стратегия масалалари бўйича эксперти (Қозоғистон).

 

“Давлат-хусусий шериклик: ташкил этиш ва ривожлантиришнинг глобал тажрибаси” йўналиши бўйича маърузалар:

1. “ДХШ халқаро тажрибаси: қандай қилиб муваффақиятсизликлардан қочиш ва иштирокчилар манфаатини таъминлаш мумкин?” Маърузачи: Винсан Пирон, Инфраструктура, консессия ва ДХШ (ETIC-PPP) бўйича гуруҳ Директорлар кенгаши раиси, Европа Қурилиш тармоқлари Федерацияси (FIEC) “Консессиялар иқтисодиёти/ДХШ” ишчи гуруҳи директори (Франция).

2. “Россияда ДХШга 10 йил. Қонунчиликни такомиллаштириш тенденсиялари, ютуқ ва камчиликлар. Молиялаштирувчи ташкилотлар нуқтаи назари”. Маърузачи: Алексей Чичканов, “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти (Россия).

3. “ДХШ соҳасида Франция тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш: мазкур тажрибадан Ўзбекистон учун қандай фойда олиш мумкин?” Маърузачи: Тибо Морге, “Independent Infrastructure and Impact Investing Group” бошқарувчи партнёри (Франция).

4. “Қозоғистонда ДХШ: шаклланиш босқичлари ва муваффақиятли лойиҳалар”. Маърузачи: Айдос Кобетов, “Қозоғистон давлат-хусусий шериклик маркази” АЖ фронт-офиси вице-президенти (Қозоғистон).

5. “ДХШ соҳасини ҳуқуқий тартибга солишнинг халқаро стандартларини такомиллаштириш ва уларни ДХШ тўғрисидаги Ўзбекистоннинг янги қонунчилигида қўллаш”. Маърузачи: Владимир Килинкаров, Dentons халқаро юридик фирмасининг ДХШ бўйича Россия амалиёти раҳбари (Россия).

6. “Европа, Осиё, Буюк Британияда ДХШ ривожланишининг глобал тенденсиялари. Долзарб муаммолар”. Маърузачи: Павел Кутовой, “Иванян и Партнеры” Адвокатлик бюроси маслаҳатчиси (Россия).

 

“Давлат режалаштируви ва маъмурий ислоҳот” йўналиши бўйича маърузалар:

1. Давлат бошқаруви бўйича Сингапур тажрибаси. Маърузачи: Эдвин Тонг, Сингапур ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича катта давлат вазири.

2. “Малайзияда давлат бошқарувини такомиллаштириш тажрибаси – PEMANDU мисолида”. Маърузачи: Зияд Фаиз Разак, PEMANDU Associates компанияси ижрочи вице-президенти.

3. “Давлат сектори ривожланиши: Британия давлат хизмати тажрибаси”. Маърузачи: Никола Смит,  Government Partnership International раҳбари (Буюк Британия).

4. “Стратегик режалаштирув: ишни қандай қилиб тўғри ташкил қилиш мумкин?” Маърузачи: Женифер Муртазашвили, Халқаро ривожланиш дастури директори, Питцбург университети доценти (АҚШ).

 

Саволларингизни кутамиз! 

2019-04-25 05:35:47  |  223 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация