Президент фармони: мактаблар маҳаллий ҳокимият таъсиридан озод бўлди



 
  Расм манбаси : gazeta.uz

Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан белгиланган умумтаълим мактаблари ва ўқитувчилар фаолиятига оид муҳим ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

1. Туман, шаҳар, вилоят халқ таълими идораларининг раҳбарлари ва мактаб директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масаласи ҳокимлар билан келишилмайди. Бу ўз-ўзидан маҳаллий ҳокимият вакилларининг мактабларга таъсирини йўққа чиқаради.

2. 2019 йил 1 январдан бошлаб мактабларда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

3. 2019 йил 1 январдан бошлаб мактаблар фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилади. Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.

4. 2019 йил 1 мартдан бошлаб мактабларга болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

5. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб мактабларнинг васийлик кенгашлари тугатилиб, унинг ўрнига таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, кузатув кенгашлари ташкил этилади. Кузатув кенгашлари, жумладан Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган номзодлардан мактаб директорини сайлаш, шунингдек, уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритади.

6. Мактаблар фаолиятини текширишнинг ҳуқуқий асослари яратилади, хусусан мактаблар фаолиятини текширишга ваколатли органларнинг қатъий рўйхати, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.

2018-09-06 23:35:18  |  2692 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация