Адвокат Салимжон Жўраев: Юридик компанияларни бошқаришнинг замонавий методларини ўрганмоқчиман



 
  Расм манбаси : AdvokatNews

Бугун, 25 апрель куни соат 10:00 да Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МКМда “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми очилди.

Форум иши бошланиши арафасида унда иштирок этаётган адвокатларнинг ушбу йирик анжумандан нималар кутишаётгани ҳақида сўрадик:

“Imkoniyat” адвокатлик фирмаси адвокати Салимжон Жўраев:

– Форумга ўзимни жуда қизиқтирадиган саволларга жавоб олиш, хорижнинг илғор тажрибаларидан хабардор бўлиш учун келдим. Хусусан, юридик компанияларни самарали бошқаришнинг замонавий методларини чуқурроқ ўргансам, кейинчалик амалиётда ўзимга ҳам, фирмамиз мижозлари учун ҳам фойдали бўлур эди.

Бизда адвокатлик ташкилотлари фирма, бюро ва ҳайъат шаклида фаолият юритса, чет элда асосан масъулияти чекланган жамият, ижтимоий шерикчилик асосида ташкил қилинган. Бу тажрибани кенгроқ ўргансам, миллий шароитимиздан келиб чиқиб, адвокатуранинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш ниятим бор.

– Ўз соҳангизнинг бирон бир йўналишида илгари хориж тажрибаларини яқиндан ўрганганмисиз?

– Албатта, 2016 йилда Қўшма Штатларда бўлиб, жиноят ҳуқуқи бўйича ҳимояни амалга ошириш масалаларида тажриба алмашдик. Ундан аввал Украинага, Россияга борганман. Хусусан, АҚШда одил судлов билан келишув битими тузиш амалиёти маъқул тушган, буни босқичма-босқич Ўзбекистонда ҳам татбиқ этиш мумкин, деб ўйлайман.

2019-04-25 11:05:01  |  812 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация