Сув хўжалиги соҳасида 4,2 миллиард сўм талон-тарож қилинган



 
  Расм манбаси : Prokuratura.uz

Шунингдек, 71 млн. сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланди

«Ўзсувқурилиштаъминот» бирлашмаси ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.

«Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, «Давсувмахсуспудрат» ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритиб, 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилиниб, 71 млн. сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-01-31 15:58:50  |  2005 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация