Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қатор халқаро ҳужжатларга қўшилмоқчи



 
  Расм манбаси : openbudget.ru

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида мамлакатимизнинг муаллифлик ҳуқуқлари ва фонограммага доир учта халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Интеллектуал мулк агентлиги тайёрлаган ушбу қонун лойиҳасида қуйидаги халқаро шартномалар хусусида сўз боради:

1. “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларининг ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Женева конвенцияси (Женева, 1971 йил 29 октябрь).

Norma шаҳрига кўра, ушбу шартномага қўшилган давлат унга аъзо исталган мамлакат фуқароси бўлган фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мажбуриятини зиммасига олади. Ҳуқуқий ҳимоя чоралари сирасига тайёрловчининг розилигисиз фонограммадан нусха кўчиришни ва бу нусхаларни тарқатиш учун олиб киришни, шунингдек бевосита умум жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш учун тарқатишни тақиқлаш кабилар киради;

2. “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси” (Женева, 1996 йил 20 декабрь).

Бу Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси (Берн, 1886 йил 9 сентябрь) доирасида қабул қилинган махсус халқаро битимдир (Ўзбекистон Берн конвенциясига 2004 йилда қўшилган). Шартнома рақамли соҳаларга оид асарлар ва уларнинг муаллифлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжат, жумладан, компьютер дастурлари ва маълумотлар базаларини ҳам қамраб олади;

3. “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси” (Женева, 1996 йил 20 декабрь).

Ижрочилар ва фонограмма тайёрловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга (айниқса, рақамли соҳада) йўналтирилган.

Маълумот учун, мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояси уларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги орқали ҳам таъминланади. Муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш каби хатти-ҳаракатлар учун жиноий жазо қўлланилади (ЖКнинг 149-моддаси).

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

2018-09-13 17:50:57  |  2571 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация