Суд бошқарувчилари Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида малака оширади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

1 мартдан бошлаб ўқув ва малака ошириш курслари ташкил қилинади

2019 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида суд бошқарувчиси аттестатини олишга талабгорларни махсус дастур бўйича шартнома асосида ўқитиш ҳамда уларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш курслари ташкил этилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси суд бошқарувчиларининг касбий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Шунингдек, Ассоциация суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш, улар томонидан қонун ҳужжатларига, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш ваколатига эга.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш амалиёти 2019 йил 1 майдан бекор қилинмоқда.

2019-02-04 21:26:04  |  783 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация