Сенат маъқуллади: ишга кираётган ходимдан прописка талаб қилиш бекор қилинади



 
  Расм манбаси : UzNews.uz

Иш берувчи ҳам пропискасиз ходимни қабул қилгани учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади

Ишга қабул қилишда прописка талаб қилиш бекор бўлади – Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи 223-2-модда чиқариб ташланди.

Худди шундай, Меҳнат кодексидан ҳам ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди (бунинг учун 18 ёшга қадар паспорт олиш керак).

Қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

2018-12-15 16:10:40  |  2021 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация