Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Сенат маъқуллаган қонун билан олтита кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама этилди, деб хабар беради ЎзА.

Мазкур ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Ер ва Солиқ кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Қонун ер ресурсларидан, айниқса, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати самарадорлигини мустаҳкамлашни ва оширишни таъминлашга кўмаклашади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

2019-02-28 22:26:59  |  2504 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация