Халқаро экспертдан адвокатларга тавсия: “Мижоз билан шошмасдан, секин суҳбатлашинг”



 
  Расм манбаси : Лиза Ричман Келли. "Advokat" журнали

Tashkent Law Spring халқаро форуми доирасида юридик хизматлар йўналиши бўйича сессияда нутқ сўзлаган “McDermott Will and Emery” халқаро юридик фирмаси (АҚШ) ҳамкори Лиза Ричман Келли адвокат этикаси билан боғлиқ масалаларга тўхталди:

– Адвокатлар ўз мижози билан шошилмасдан, бемалол гаплашишлари керак. Чунки, хотиржам сўзласангиз, мижоз ўзини эркин утади ва саволларини беришда қийналмайди. Тасаввур қилинг, ҳамсуҳбатингиз билан гаплашиб ўтирибсиз, тез-тез, шошиб гапирсангиз у қандай аҳволга тушади, аксинча бемалол мулоқотга киришсангиз у ўзини эркин тутади ва сиздан тортинмасдан, дилдан суҳбатлашади.

Худди шундай, бирор мавзу юзасидан тақдимот ўтказаётганингизда ҳам. Ана шунда гапларингиз ҳавога учиб кетмайди, қайтага самара беради. Ахир, мақсад – натижа-ку!

2019-04-26 17:06:18  |  362 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация