Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш тартиби ўзгарди



 
  Расм манбаси : Prom.ua

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ўзгартиришларга мувофиқ, адлия органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимининг ушбу ташкилот юридик хизматидаги лавозими ўзгарадиган бўлса (масалан, юридик бўлимга етакчи мутахассис сифатида ишга кириб, кейинчалик бўлим бошлиғи этиб тайинланса), адлия органларидан қайта розилик олиш талаб этилмайди.

Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг (илгари уч ой эди) лавозимга қайта тавсия этилиши мумкинлиги белгиланди. Бунда суҳбатга уч мартагача келиш мумкин. Уч мартада ҳам суҳбатдан ўта олмаса, уч ойдан кейин умумий асосларда лавозимга тайинлашга тавсия этилиши мумкин бўлади.

Аввалги тартибга асосан, юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш учун келишишга бир шахснинг номзоди айнан бир лавозимга икки мартадан ортиқ кўрсатилишига йўл қўйилмас эди.

Бундан ташқари, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда, юридик хизмат ходими штат бирлиги тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

2018-09-11 10:39:44  |  2284 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация