Ўтган йили ички ишлар тизимида 174 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Шунингдек, фаолияти қониқарсиз деб топилган 172 раҳбар ходим лавозимидан озод этилган

2018 йилда ички ишлар тизимида хизмат қилган 174 нафар ходим содир этган турли жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга маълум қилди.

Айтилишича, фуқароларнинг ички ишлар органларига бўлган ишончини ошириш учун амалга оширилган комплекс тадбирлар доирасида ўтган йилда ИИВда 19 минг нафар ходим аттестациядан ўтказилган. Ижобий натижаларга эришган, ташаббускор 7 минг 678 нафар ходимга навбатдаги махсус унвонлар берилган, 1 минг 12 нафар ходим раҳбар кадрлар захирасига киритилган.

Эгаллаб турган лавозимида беш йилдан ортиқ хизмат қилаётган 346 нафар раҳбар ходимнинг фаолияти танқидий ўрганилиб, 172 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига ташаббускор янги раҳбарлар тайинланган.

2019-01-15 14:54:04  |  281 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация