“Юристларнинг ўрнини роботлар эгалламоқда. Бу биз учун ҳалокатлидир”
Tashkent Law Spring халқаро юридик форумида маъруза қилган Россия Федерацияси Адвокатлар палатаси президенти Юрий Пилипенко ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кузатилаётган хавотирли тенденция ҳақида фикр юритди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда юридик хизматлар бозорининг инсон билан робот ўртасида тақсимланиши жараёни кетмоқда. Қатор ҳуқуқий процесслар юристлар иштирокисиз кечаётир.
“Никоҳ бекор қилингани ҳақидаги ҳужжатни олиш учун интернетда бир нечта “дарча”да бланка тўлдириш кифоя қиляпти, – дейди эксперт. – Аҳоли билан ишлайдиган кўплаб йирик корпорациялар яқин йилларда аксарият юристларини бўшатиб юборади. Масалан, банклар ипотека кредитларию шартномалар тўлдириш билан шуғулланаётган мутахассислардан воз кечиши аниқ бўлиб қолди. Биз ишимизни роботларга бериб, бекор қолмаслигимиз керак. Акс ҳолда цивилизация сифатида ҳалокатга учраймиз”.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш