Фарғонада бир гуруҳ зўравон суд қилинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Одамларни ҳеч бир сабабсиз дўппослаш ва мол-мулкига зарар етказишни касб қилган беш йигит турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ туман суди томонидан Фарғона шаҳри ҳудудида аҳоли ўртасида турли ваҳима ва эътирозларга сабаб бўлган бир нечта безорилик жиноятларини содир этган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жиноят иши тафсилотларига кўра, ўзининг куч-қудратига ҳаддан ташқари ишонган И.И., Б.М., Б.М. ва муқаддам безорилик жиноятини содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан жазо ўтаётган Ҳ.А. 2018 йил 9 апрель куни Б.И.ни Фарғона тумани ҳудудида жойлашган адирликка олиб бориб, ҳеч бир сабабсиз уни уриб-дўппослаб, ўртача оғир шикаст етказганлар. Бу ҳам етмагандек, уларни ажратмоқчи бўлган фуқаро З.И. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина ойнасини ўзлари билан олиб борган темир занжир билан уриб синдириб, шикаст етказишган.

Бундан ташқари, И.И., Ҳ.А. бу сафар ўзларига спортнинг якка кураш тури билан шуғулланган Д.М.ни шерик қилиб, 2018 йил 24 апрель куни Фарғона шаҳар Обиҳаёт кўчасида жойлашган Т.Ғ.га тегишли автоустахонага келган. Шу жойда И.И., Ҳ.А., Д.М. устахонага келган фуқароларга ўз кучини кўрсатиб қўйиш учун ҳеч бир сабабсиз, автомашинасини таъмирлатиш учун келган фуқаро С.Я.ни уриб-дўппослаганлар. Шу устахонада ишловчи Д.А. И.И., Ҳ.А. ва Д.М.нинг ушбу безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрмоқчи бўлганида уни ҳам дўппослашган.

Бундан ташқари, И.И., Б.М., Б.М., Ҳ.А., Д.М. 2018 йил 24 апрель куни кеч соат соат 21:00ларда Фарғона шаҳридаги “Назирали ота” чойхонаси ёнига келган. Шу ерда А.О. уларга фуқаро Т.Ғ.га қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида илгари бўлган жанжал бўйича келиштириб қўйиш ва келгуси жанжалларини олдини олиш юзасидан гапираётган пайтда уни ҳам ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослайди.

Бундан ташқари, И.И. бу сафар Б.М. билан бирга пичоқ ва бошқа темир жисмлар билан қуролланиб, 2018 йил 24 июнь куни кеч соат 22:00ларда Фарғона шаҳар Юртпарвар кўчасидаги 10-уй олдидан юриб бораётган Н.Б.дан автомашинага чиқишини талаб қилишган. Шу вақтда улар олдига келган фуқаро Ғ.М.ни ҳеч бир сабабсиз уриб, унга ҳам тан жароҳати етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ тумани судининг ҳукми билан И.И., Б.М., Б.М., Ҳ.А., Д.М. юқоридаги жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, уларга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

2019-01-24 15:21:14  |  2229 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация