Хусусий агентликларнинг фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш билан шуғулланишига рухсат берилди



 
  Расм манбаси : ВКонтакте

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

Шу пайтгача Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан шуғулланиб келаётганди. Сенатда маъқулланган қонунга кўра, агентлик билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шу турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин.

Хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади. Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди. Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.

2018-09-27 18:39:39  |  1470 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

15 изоҳлар

Март 09, 2021  20:53

1.Гайтратбек

Мен чет элда ишламокчиман кайси давлатларга жунатяпсизлар

Декабрь 06, 2020  10:32

2.Таҳририят

Ҳурматли фуқаролар Жаҳонгир, Маҳаматориф ва Абдивали ! Мазкур масалада Сизларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига 71-200-00-61 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қамаринисо кўчаси 1-уйда жойлашган мазкур агентликка бориб иш ўринлари масаласида керакли саволлар билан мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Шунингдек, Сиз интернет тармоқлари орқали “Хусусий бандлик агентликлари реестри”га (https://mehnat.uz/uz/services/hususiy-bandlik-agentliklari-reestri) кириб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатишга лицензияси бор бўлган агентликлар билан телефон орқали боғланишингиз мумкин.

Декабрь 04, 2020  19:41

3.Абдивали

Кайирга учрашиш керак

Декабрь 04, 2020  19:17

4.Абдивали

Хорижга чикиши м учин нималар килиш керак

Чэт элга ишга бормокчман шундай иш булсин кэлип бу йэрдайам ушан давом этирсам булиш кэрак

Декабрь 03, 2020  20:55

6.Махаматориф

Ман чэтэлга ишга боришни хохлайман

Август 18, 2020  09:46

7.Жахонгир

Чет элда ишламокчиман

Январ 22, 2020  10:01

8.АДВОКАТ МАСЛАҲАТИ

Ҳурматли фуқаролар! Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига 71-200-00-61 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қамаринисо кўчаси 1-уйда жойлашган мазкур агентликка бориб иш ўринлари масаласида керакли саволлар билан мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Шунингдек, Сиз интернет тармоқлари орқали “Хусусий бандлик агентликлари реестри”га (https://mehnat.uz/uz/services/hususiy-bandlik-agentliklari-reestri) кириб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатишга лицензияси бор бўлган агентликлар билан телефон орқали боғланишингиз мумкин.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация