Пора билан қўлга тушган наманганлик депутатга 3 йил 1 ойлик озодликни чеклаш жазоси тайинланди



 
  Расм манбаси : BBC

У қамоқда ўтказган 4 ой 14 кун бу муддатдан чегириб ташланиб, судланувчи уйига қайтарилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг собиқ депутати, пора билан ушланган Олимжон Абдуназарович Тўхтаназаров 3 йилу 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. У қамоқда ўтказган муддат – 2018 йил 22 сентябрдан 2019 йил 5 февралгача бўлган 4 ой 14 кун – суд тайинлаган жазо муддатидан кунма-кун чегирилиб, 2 йил 8 ой 16 кунга озодликни чеклаш жазоси қолдирилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Тўхтаназаров 2018 йилнинг 22 сентябрида Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида аризачи И.М.дан 500 доллар пулни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинганди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 3-қисми «в» банди бўйича қўйилган айблов 168-модданинг 1-қисми ва 211-модданинг («Пора бериш») 1-қисми билан қайта малакаланган. Суд собиқ депутатга нисбатан озодликни чеклашдан ташқари, ЖКнинг 45 («Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш») ва 57-модда(«Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш»)ларини қўллаган ҳолда уни ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тўлиқ, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Хабарларга кўра, суд иши тугаганидан сўнг О.Тўхтаназаров уйига қайтган.

2019-02-06 15:11:35  |  354 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация