“Озодлик”: Собиқ бош прокурор жиноий уюшма тузишда ҳам айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Рашитжон Қодировга "Товламачилик" (ЖК 165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда)дан ташқари, яна битта айблов қўйилгани айтилмоқда. Бу хабар бўйича расмий изоҳ берилгани йўқ

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида давлат айбловчиси судланувчи Рашитжон Қодировга янги айблов эълон қилди, деб хабар беради “Озодлик”.

Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори эндиликда жиноий уюшма ташкил этишда ҳам айбланмоқда.

Қодировнинг жиноий шериклари сифатида судланаётган 12 кишига жиноий уюшмага аъзолик айблови қўйилган.

Бу ҳақда “Озодлик”ка суд жараёнидан хабардор ҳуқуқшунослардан бири 1 март куни маълум қилди.

Бу хабарни айбланувчиларнинг яқинлари ҳам тасдиқлади.

Рашитжон Қодиров ва аксар судланувчилар¸ Бош прокуратура расмий хабарига кўра, 2000-2015 йиллар давомида Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 242- моддасига кўра, жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2019-03-04 20:47:23  |  482 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация