Танлов асосида 6 нафар нотариус тайинланди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Ғолиблар 21 нафар номзод орасидан сараланди, танлов Адлия вазирлиги сайтида онлайн тарзда намойиш қилинди

Кеча, 11 январь куни Адлия вазирлиги 6 та вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 21 нафар номзод талабгор сифатида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган эди.

Танловлар натижасида Тошкент вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 1 та ва Андижон вилоятида 1 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.

Жумладан, Тошкент вилояти:

Зангиота туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Саидбобоев Тохир Абдукаримович;

Зангиота туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Аброров Азизбек Самиевич;

Юқоричирчиқ туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Закирова Кундузхон Азатбековна;

Қибрай туман 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Мардиев Хасан Халмирзаевич;

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 18-сон ДНИ лавозимига – Ахмедова Фарангиз Асламовна;

Андижон вилояти Андижон шаҳар 14-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ибрагимов Нохитбек Муратовичлар тайинланди.

Танловлар янги тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўтказилди ҳамда шу куни Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

2019-01-12 18:24:28  |  2028 |   0  | 

1 изоҳлар

Май 01, 2021  22:44

1.Мадина

Якшанба куни наманганда кайси нотарус ишлайди



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация