Фермерлар нодавлат нотижорат ташкилотга мажбуран аъзо қилинади
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик фермерлар ва деҳқон хўжаликлари учун мажбурий бўлди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддаси “Фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир” деган мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди.
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ҳам айни мазмундаги янги норма киритилган (22-модда иккинчи қисм).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) сифатида рўйхатга олинган.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида ННТга “жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир”, деб таъриф берилган.
3 изоҳлар
1.Ирода
Мен фермер томонидан 2022йил 4млн ва 2023й 3млн пул утказганман.Лекин хозирдан яна 2022й ва 2023й лардаги карзларимиз бор экан.Шу муносабат билан кенггаш аьзоликдан чикарибди Фермеримизни.бундан хабаримиз йук.Бизга кенгаш шу вактгача манашунака тулов тулайсан деб хужжат такдим килмаган.Шунга ойдинлик киритиб беришингизни сурайман
2.ТАҲРИРИЯТ
Ҳурматли Маъруфжон! Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 январда 3121-рақами билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори билан тасдиқланган «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисида»ги Низомининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадали қуйидагича белгиланади: - пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида; - бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида; - деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.
3.Маруфжон
Мен фермерман фермерлар кенгашига канча азолик бадали тулайман
Изоҳ қолдириш