Энергетик ичимликлар рекламаси ва савдоси назоратга олиш режалаштирилмоқда



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан бир неча қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида қувват берувчи ичимликларни реклама қилиш ва сотиш устидан самарали назорат ўрнатиш механизмлари таклиф қилинган. Депутатларнинг фикрича, таклиф қилинаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалдаги қонун хужжатларидаги мавжуд бўшлиқни тўлдиради.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (EFSA) таҳлилларига кўра, 18-29 ёшда бўлган йигит ва қизларнинг 70 фоизи энергетик ичимликларни алкоголь маҳсулотига қўшиб ичиши маълум бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ичкиликбозлик алкоголнинг ўзидан заҳарланишдан кўра анча хавфлироқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида шу мазмундаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган эди.

2018-11-09 17:46:56  |  2539 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация