Прокуратура ходимига пора берган шахсга жиноий иш қўзғатилди



 
  Расм манбаси : Turon24

“Ҳамкор қурилиш сервис” МЧЖ раҳбари Э.Мамажонов Наманган вилоят прокуратураси терговчиси Х.Умирзақовга 300 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди, деб ёзади Turon24.

Маълум бўлишича, Э.Мамажонов ушбу порани “Намангандонмаҳсулотлари” АЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича аниқланган 12,3 млн сўм зарарни ёпиб бериш ҳамда жиноят иши бўйича унга тегишли бўлган қисмини тугатиш эвазига тақдим этаётган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Мамажоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2018-09-25 18:17:44  |  835 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация