Маҳаллий кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

2019 йилда ушбу конституциявий қоида ўзгартирилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳокимларнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилинади. 28 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат парламентига мурожаатномасида бу ҳақда тўхталиб ўтди.

«2019 йилда ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилиниши лозим.

Олий Мажлис палаталари раҳбарларига икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади», деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциясининг 99-моддасида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий кенгашлари сессияларига бошчилик қилиши белгилаб қўйилган.

Мавзуга доир:

Ўзбекистон парламенти ҳукумат таркибини тасдиқлаш ваколатига эга бўлади

2018-12-28 16:21:11  |  2248 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация