Фуқароларни сарсон қилган 1500 нафарга яқин давлат хизматчиси маъмурий жазо олди



 
  Расм манбаси : Sensorika

Давлат органлари томонидан жами 80 515 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган

Жорий йил мобайнида давлат хизматларини ўз вақтида ва белгиланган муддатларда кўрсатмаган, фуқарони чақиртириб, қўшимча ҳужжатларни талаб қилган ёки мурожаатни асоссиз равишда рад этган 1500 нафарга яқин давлат хизматчиларига нисбатан тўғридан-тўғри маъмурий жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев маълумотига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.

Ўтган давр мобайнида давлат органлари томонидан жами 80 515 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Шундан 67.053 та ҳолатда аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилган, 2739 та ҳолатда мурожаат қилган фуқаролардан ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 3378 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 445 та ҳолатда асоссиз рад этилган ва 6900 та ҳолатда бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича жами 3334 та ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган. Жумладан, ваколатли давлат органларига ижро этилиши мажбурий бўлган жами 879 та тақдимномалар, қонун бузилишига йўл қўймаслик бўйича 977 та огоҳнома киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жарима қўллаш ваколатига эга.

2018-12-28 19:35:14  |  2142 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация